ТИББИЙ ТАЪЛИМНИНГ РИВОЖЛАНИШИДА ЎҚИТИШНИНГ ИНТЕРАКТИВ ШАКЛИ: КОМПЬЮТЕРЛИ СИМУЛЯЦИЯ УСУЛИНИНГ АҲАМИЯТИ

ТИББИЙ ТАЪЛИМНИНГ РИВОЖЛАНИШИДА ЎҚИТИШНИНГ ИНТЕРАКТИВ ШАКЛИ: КОМПЬЮТЕРЛИ СИМУЛЯЦИЯ УСУЛИНИНГ АҲАМИЯТИ

Authors

  • Тогаева Х.У Тошкент тиббиёт академияси, 2-сон ички касалликлар ва эндокринология кафедраси,Тошкент шахар.

Keywords:

Компьютерли симуляция - ўқитишни интерактив шаклининг бир туридир. Симуляция – бу талабаларни ўқитиш учун “фиктив, реал” вазиятга жалб этиш ёки қилинган ишлар учун баҳо олиш, аксинча бу ўқитиш усули жараённи ҳаракатда ёки давом этаётганини билдиради.

Abstract

Ўқув жараёнида машғулотларни олиб боришни интерактив шаклларидан фойдаланиш талабаларда касбий ва умуммаданий компетенцияларни шакллантиришга ёрдам беради. Ўқитиш жараёнида интерактив усулларни қўллашга таянган ўқув жараёни, гуруҳнинг барча талабаларини ўқув материалини ўзлаштиришга жалб этиш асосида ташкил қилинади. Биргаликдаги фаолият дегани, бу машғулот давомида ҳар бир талаба ўзининг билими, фаолият йўллари билан фикр алмашади, вазиятни ҳал этишда ўзининг индивидуал ҳиссасини қўшади. Ўқитиш индивидуал, жуфт-жуфт ва гуруҳларда ташкил этилади, ролли ўйинлар, проект ишлар, ҳужжатлар ва турли маълумотлар базаси билан ишлаш орқали амалга оширилади. Интерактив усуллар ўзаро биргаликдаги ҳаракатга, талабалар активлигига, гуруҳда ишлаш тажрибасига таянган, аниқ, қайта боғланишга асосланган бўлиб, бунда таълимнинг мулоқот муҳити шакллантирилади, яъни бу очиқлилик, қатнашувчиларни ўзаро яхлитлиги, уларни тенглиги, билимлар ўзаро йиғиндиси, баҳолаш имконияти ва назорати билан тавсифланади.

Downloads

Published

2024-04-10
Loading...