ДАВЛАТ ХИЗМАТИДА РАҲБАР КАДРЛАРНИ БОШҚАРУВ СИФАТИ ИНДИКАТОРЛАРИ
Keywords:
Янги Ўзбекистон, бошқарув кадрлари, бошқарув, компетенция, давлат хизмати, бошқарув салоҳияти, назарий-концептуал асослар, профессионал фаолият, мувофиқлаштириш, ўқув дастурлар.Abstract
Мазкур мақолада бошқарув кадрлар компетентлиги масаласи, ривожланиш босқичлари ҳамда уни юксалтиришнинг назарий-концептуал методологик асослари ўрганилган. Унда хорижий ва маҳаллий олимларнинг “компетенция” тушунчасига доир илмий қарашлари, давлатнинг раҳбар кадрлар тайёрлаш сиёсати ва дунёда кечаётган тенденцияларга оид фаолияти, кадрларнинг профессионал билими, салоҳияти ва компетенцияларининг ўсишини мувофиқллаштириш масалалари таҳлил қилинган.
Унда шунингдек, Ўзбекистонда кадрлар сиёсати ва давлат органларидаги раҳбар кадрлар фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари тадқиқ этилган. Ҳозирги глобал пандемия шароитида раҳбар кадрларда зарур бўлган бошқарув компетенциялари ва бошқарув фаолиятига доир раҳбар кадрларининг компетенцияларини шакллантириш бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилган